"Реал" яқин вақт ичида Салибани сотиб олмоқчи эмас

  • 17 May 15:00
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳозирча "Арсенал" ҳимоячиси Вильям Салибани харид қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, "қироллик клуби" Салибанинг "канонирлар" учун қанчалик муҳим эканини тушуниб турибди. Шу боис, "тўпчилар" француз ҳимоячисини 100 миллион еврогача бўлган нархдан камроққа қўйиб юборишни истамайди.

Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди. Унинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган. Transfermarkt портали Салибани 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!