«Реал» Холанд трансфери ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди

  • 05 Dec 15:01
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Эрлинг Холандни сотиб олишга қизиқмаяпти.

Tecno

Marca нашрининг хабарига кўра, Мадрид клуби норвегиялик футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномасида кўрсатилган бандга амал қилишга мажбур. Яъни 2024 йилдагина «шаҳарликлар» футболчини клубдан озод қилиб юбориши мумкин, шу сабабли «қироллик клуби» Эрлингнинг трансферини ҳозирча устувор вазифа деб ҳисобламаяпти.

Бунинг устига клуб унинг жароҳатидан хавотирда, аммо трансфер масаласи учун ундан ҳам каттароқ тўсиқ мавжуд - бу ҳужумчининг маоши. У «Реал Мадрид»га жуда баланд таклифлар билан чиқиши кутилмоқда.

22 ёшли ҳужумчи жорий мавсум «Манчестер Сити» сафида барча турнирлар доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!