"Реал" Винисиусни қандай мукофотламоқчи?

  • 20 Apr 19:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор “қироллик клуби” билан узоқ муддатга мўлжалланган янги шартнома имзолайди, деб хабар бермоқда Goal.

Tecno

Манбага кўра, мадридликлар бразилиялик футболчига шартномани 2027 йилнинг ёзига қадар узайтириш бўйича таклиф билан чиққан. Қайд этилишича, янги келишувга биноан футболчининг маоши ҳам сезиларли даражада оширилади. Айни дамда у Хесус Валехо ва Андрей Лунин билан бирга Мадрид клубида энг кам маош оладиган футболчи ҳисобланади.

Винисиус жорий мавсум “Реал” сафида жами 44 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!