“Реал” Винисиус бўйича кутилмаган қарорга келди

  • 29 Dec 14:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

 “Реал” хўжайинларининг бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор келажаги бўйича фикри бир неча маротаба ўзгарди.

Tecno

Мадридликларда ҳужумчининг тартиб-интизоми ва ўзини тутишига кўп эътироз бўлган. Килиан Мбаппе жамоага келиши аниқлашиб қолган даврда Винисиусни сотиб юбориш масаласи ҳам кўтарилган эди.

Жамоага франциялик тўпурар келган бўлса-да, бразилиялик юлдуз ҳам гол уриш бобида ундан қолишмаслиги, жамоада ўз ўрни борлигини исботлай олди.

AS нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби” Винисиусни жамоада сақлаб қолишга қарор қилди. Раҳбарияти 2025 йилнинг ёзида ўйинчи билан янги битим масаласида музокара ўтказадиган бўляпти.

Винисиуснинг ҳозирги шартномаси 20 йилнинг ёзигача тузилган. Саудия Арабистони клублари уни ҳар қандай маблағ эвазига ўз сафига қўшиб олишга уриняпти. “Реал” мутасаддилари янги шартнома орқали Винисиусни Мадридда яна узоқ вақт қолишини таъкинлашни режалаштирган.

Comments

You must be logged in to commet!
Sunnatjon Hamdamov
29/12/2024 14:55
Vini real bilan tosh davrida shartnoma qilgan shekilli 20chi yil ekan

Real taminlashi yoki takidlashi mumkin ammo takinlamaydi