"Реал" ва "Барса" биргаликда пул топишнинг янгича усулини топди

  • 25 Jan 21:50
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид ва "Барселона" пул ишлаш учун "эл-класико" брендини яратмоқчи.

Tecno

Клублар брендни турли мамлакатларда рўйхатдан ўтказиш ва бу орқали қўшимча иқтисодий фойда олишни режалаштирмоқда. Ла Лига ушбу савдо белгисини рўйхатдан ўтказишга қарши.

Иккала клуб ҳам Европа Иттифоқи, Испания, Бразилия, Мексика ва Сингапур каби бир қатор ҳудудларда мазкур савдо бренд номини рўйхатдан ўтказишни сўради. Аммо ҳеч қайси давлатда бунга рухсат берилмади.
Биламизки, "эл-класико" - бу "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинларга бериладиган ном.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар Испания чемпионатида 185 маротаба тўқнаш келган. Уларнинг 77 тасида "қаймоқранглилар", 73 тасида "кўк-анорранглилар" ғалаба қозоннган ва 35 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Comments

You must be logged in to commet!