"Реал" раҳбарияти Анчелоттининг истагини бажармади

  • 29 Jan 18:41
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттининг таркибни кучайтириш борасидаги илтимоси бажарилмади. Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.

Tecno

Гап шундаки, мураббий ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтириш кераклигини таъкидлаган. Мадрид клуби раҳбарияти ҳаракат қилди, бироқ, музокаралар ижобий натижа бермади.

"Қаймоқранглилар"нинг "Ливерпуль"дан Трент Александр-Арнольдни ўз сафига қўшиш борасидаги икки уриниши ҳам самара бермади. Бошқа номзодлар эса кўриб чиқилмади. Анчелотти "Реал" қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунларида ҳеч кимга шартнома таклиф қилинмаслигини аллақачон билади. 

Шу тариқа, "Реал" мавсумни жамоанинг ягона ўнг қанот ҳимоячиси - Лукас Васкес билан давом эттиради. Зарурат туғилганда, бу позицияда Федерико Валверде ва Раул Асенсио ҳам ўйнаши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!