"Реал Мадрид" Мбаппега ўринбосар топди

  • 29 Nov 15:29
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаховичга қизиқиш билдирмоқда. "Қаймоқранглилар" сербиялик форвардни Мбаппега ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Tecno

"Fichajes" нашри хабар беришича, "Реал"дагилар Килианга ҳозир ҳаддан ташқари кўп юклама тушаётганини таъкидламоқда. Захира ўриндиқда франциялик футболчига муносиб ўринбосар йўқлиги сабабли, мадридликлар Влаховичга эътибор қаратмоқда. Лекин "қироллик клуби" ҳали футболчини агентларига алоқа чиқмаган. 

25 ёшли форвардни ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 35 миллиони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Душан жорий мавсум "Ювентус" сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.а

Comments

You must be logged in to commet!