“Реал” катта трансферни ҳал қилишда “айёрлик” қилмоқчи

  • 17 Aug 14:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ёзги трансфер бозоридаги ишлар якунланганини таъкидлаган бўлса-да, клуб мутасаддилари яна бир катта харидни амалга оширишга бел боғлаган.

Tecno

TodoFichajes нашрининг ёзишича, мадридликлар “Бавария”дан Альфонсо Дэвисни олиш фикридан қайтгани йўқ. Улар бу трансферни келаси ёзга қолдирмасликка ҳаракат қиляпти.

Манбаларда қайд этилишича, “Қироллик клуби” ҳозир 23 ёшли канадалик ҳимоячи бўйича “Бавария”га таклиф тайёрлаяпти. “Реал” бу таклифни ёзги трансферлар ойнаси якунланиш арафасида бермоқчи.

Чунки мадридликлар “Бавария” бу вазиятдан тезкор қарор қабул қилишга мажбур бўлишини инобатга олмоқда. Чунки мюнхенликлар “Реал”нинг таклифини қабул қилмаса, Альфонсо Дэвис “Бавария”да сўнгги мавсумини ўтказади ва келаси йили эркин агент сифатида ўзи ўтишни истаётган “Реал”га текинга қўшилиш имконига эга бўлади.

“Қироллик клуби” бунгача бир неча бор ўйинчини сўраб қилган мурожаатлари қабул қилинмади. Мадридликлар Дэвис учун 35 миллион евродан кўпини бермоқчи эмас.

Comments

You must be logged in to commet!