
“Реал” жаҳон чемпионатига қайси юлдузларини олиб боради?
ФИФА томонидан янги форматда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар ўз таркибларини тузмоқда.
Хусусан, бош совринга асосий даъвогарлардан бўлган “Реал Мадрид” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун ўзининг расмий қайдномасини эълон қилди. Жамоанинг бош мураббийи Хаби Алонсо таркибга қатор юлдузлар билан бирга ёш иқтидор эгаларини ҳам киритди.
Чемпионатда дарвозани асосан Тибо Куртуа ва Андрей Лунин қўриқлайди, уларга ёш Фран Гонсалес ҳамда тажрибали Серхио Местре ёрдам беради.
Ҳимоя чизиғида мадридликлар Даниэль Карвахаль, Эдер Милитао, Давид Алаба, Трент Александер-Арнолд, Фран Гарсия, Лукас Васкес, Антонио Рюдигер, Ферлан Менди сингари тажрибали ва барқарор ўйинчиларга ишонч билдирган. Шунингдек, Дин Хейсен, Хакобо Рамон, Рауль Асенсио, Хесус Фортеа ва Диего Агуадо каби ёш иқтидор эгалари ҳам ушбу мусобақага жалб этилди.
Ярим ҳимояда жамоа юлдузларга тўла: Жуд Беллингем, Эдуардо Камавинга, Федерико Вальверде, Лука Модрич, Орельен Тчуамени, Арда Гюлер, Дани Себальос қаторига истеъдодли ёшлардан Марио Мартин ва Чема Андрес қўшилган.
Ҳужум чизиғида эса дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири — Килиан Мбаппе биринчи марта “Реал Мадрид” сафида жаҳон чемпионатида иштирок этади. Винисиус Жуниор, Родриго, Эндрик, Браим Диас, Гонсало Гарсия ва Виктор Муньос ҳам таркибдан жой олди.
Comments