"Реал" Дэвис билан оғзаки келишувга эришди

  • 26 Feb 18:10
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис "Реал Мадрид"га ўтишга рози бўлди. "The Athletic" нашрининг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" "қизиллар" футболчиси билан оғзаки келишувга эришган.

Tecno

Манбага кўра, "қироллик клуби" канадалик ҳимоячини ёзда ўз сафига қўшиб олади. Дэвиснинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охирида якунига етади. Олдинроқ мюнхенликлар уни сотишдан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи экани хабар қилинганди.

Германия чемпионатининг жорий мавсумида 23 ёшли ҳимоячи 18 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали Альфонсони 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!