“Реал” барибир шу юлдузни олади

  • 23 Sep 13:00
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти ёзда ҳимоя чизиғини кучайтириш бўйича иш олиб боради. Мадридликлар ўнг қанотга “Ливерпуль” футболчиси Трент Александер-Арнольдни олиб келишни мўлжаллаган. 

Tecno

25 ёшли футболчининг ливерпулликлар билан шартномаси якунланмоқда ва у “Қироллик клуби”га ўтишга мойил бўлгани учун ҳамкорликни узайтирмайди. 

“Реал” айни пайтда ўнг қанот ҳимоясида тўп тепаётган 32 ёшли Дани Карвахаль ўйнамоқда. Мадридликлар шартномаси тугаётган испан футболчиси билан келишувни узайтирадиган бўлди. 

Шунга қарамай, “Реал” Трент Александер-Арнольдни олиш фикридан қайтмайди. Мадридликларни аслида 70 миллион еврога баҳоланаётган юқори малакали ўйинчини эркин агент сифатида бепул олиш имконияти қизиқтирмоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!