Рауль Ла Лига жамоасини бошқариши мумкин

  • 07 Sep 17:33
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби афсонаси Рауль Гонсалес Ла Лига клубини бошқариши мумкин. "Marca" нашри хабарига кўра, 46 ёшли мутахассис "Вильярреал" бошқаруви учун номзодлар рўйхатидан жой олган. Хабарингиз бор, бир неча кун олдин "Вильярреал" Кике Сетьенни ишдан бўшатишди.

Tecno

Рауль 4 йилдан бери “Реал Мадрид” ёшлар жамоасида ишламоқда. Айни дамда ёш мутахассис "Вильярреал"га ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Тўрт турдан сўнг "Вилярреал" Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!