
Расман! Ян Зоммер "Бавария" футболчиси
Расман Ян Зоммер "Бавария" футболчисига айланди. Дарвозабон 2025 йилгача амал қиладиган шартномага қўл қўйди. Унинг ўзи янги жамоаси ҳақда гапирди.
"Бу кучли клуб, биз бир-биримизга қарши кўп ўйнаганмиз. Мен хозир "Бавария"нинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман," - деди 34 ёшли посбон.
Немис клуби ушбу трансфер учун 8 миллион евро қўшимчасига 1,5 миллион евро тўлади.
Маълумот учун, Зоммер 9 йил "Боруссия Мюнхенгладбах" шарафини ҳимоя қилди.
Comments