Расман! ОКМК албаниялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

  • 29 Jul 21:04
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

ОКМК ФК Ўзбекистон Суперлигасининг иккинчи давраси олдидан жамоани янада кучайтириш ва соғлом рақобатни яратиш мақсадида албаниялик марказий ҳужумчи Клейди Дацини ўз таркибига қўшиб олди.

Клейди Даци 1999 йил 22 апрелда Албаниянинг Тирана шаҳрида таваллуд топган. ОКМК ФК ва 186 см бўйга эга бўлган легионер футболчи ўртасида 2.5 йиллик шартнома имзоланди.

ОКМК ФКнинг хорижлик футболчиси фаолияти давомида "Теута", "Кастриоти", "Кукеси" ва "Партизан" клубларида жами 128 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 24 бор ишғол қилган. Шунингдек, 4 бор голли узатмали самарадорликни амалга оширган.

 

Comments

You must be logged in to commet!