Расман. "Металлург" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди

  • 21 Dec 15:55
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аввалроқ Лига Металлург ПФК МЧЖ устав капиталининг 100 фоиз улушига эгалик қилувчи "Ўзметкомбинат" АЖга мурожаат қилиб, 24 декабр санасига қадар клубнинг Суперлигадаги келгуси тақдирига ойдинлик киритишни сўраганди. 

Кеча — 20 декабрь куни "Ўзметкомбинат" АЖ Лига сўровига жавоб қайтарди ҳамда "Металлург" клубининг Суперлигада иштирок этмаслигини маълум қилди. Жавоб хатида ташкилотнинг клубга ҳомийлик маблағи ажратиши тўхтатилгани ва бунинг сабаблари батафсил тушунтирилган.

"Металлург" клубининг Суперлигадаги ўрнини эгаллаш жараёни қандай кетма-кетликда бўлиши аввалроқ маълум қилинганди. Мана шу йўналиш асосида клубларга қарор қабул қилиш учун маълум вақт берилади ва уларнинг қарори ҳам Лига томонидан расман маълум қилинади. 

Tecno

Мазкур мавзунинг давоми Лига ҳамда Ассоциация ўртасидаги учрашувдан сўнг эълон қилинади.

Comments

You must be logged in to commet!