Расман! "Манчестер Сити" дарвозабони бошқа клубга ўтди

  • 20 Jul 11:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Мидлсбро" матбуот хизмати клуб расмий сайтида "Манчестер Сити"нинг америкалик дарвозабони Зак Стеффеннинг трансфери ҳақида эълон қилди.

Tecno

"Мидлсбро" 27 ёшли посбонни 2023 йилнинг ёзига қадар ижарага олган. Зак жорий йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бу трансферга рози бўлди.

Маълумот учун, Стеффен 2019 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида ўйнаб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “шаҳарликлар” сафида барча мусобақаларда жами 21 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 16 та гол ўтказиб юборган. У АҚШ терма жамоаси сафида 29 та ўйин ўтказган.

Comments

You must be logged in to commet!