Расман! "Ливерпуль" Матип билан шартномани узайтирди

  • 10 Sep 21:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" клуби ўзининг асосий ҳимоячиларидан бири Жоэль Матип билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар 28 ёшли футболчи билан келишувни автоматик узайтириш ҳуқуқидан фойдаланишган. Шу тариқа Матип “Энфилд”да камида 2021 йилнинг ёзига қадар қоладиган бўлди.

Маълумот учун, Матип  “Ливерпуль” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у жами 103та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!