Расман! Икки юлдуз “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди

  • 06 Jun 06:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” матбуот хизмати жамоани икки нафар футболчи тарк этганини расман эълон қилди.

Унга кўра,  франциялик ўйинчилари – ҳимоячи  Рафаэль Варан ва ҳужумчи Антони Марсьяль шартномаси якунлангани муносабати билан клубдан кетишига тўғри келди.

Варан 2021 йили “Реал”дан трансфер қилинган эди. Шу пайтга қадар жамоада барча турнирларда 95 та учрашувда қатнашиб, иккита гол ва битта ассист қайд этди.

Марсьяль эса, 2015 “Монако”дан катта умидлар билан олиб келинган. Лекин у асосий таркибнинг муқим ўйинчисига айлана олмади. Тўққиз йил давомида 317 та беллашувда 90 та гол ва 47 та ассист қайд этди.

Comments

You must be logged in to commet!