Расман! Файзуллаев жамоаси бош мураббийни истеъфога чиқарди

  • 04 Jun 10:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ЦСКА клубининг расмий сайти бош мураббий Владимир Федотов билан ҳамкорлик тўхтатилганини эълон қилди.

Tecno

Федотов билан бирга унинг штабидан жой олган мутахассислар – Олег Фоменко, Мурат Искаков, Радик Ямлиханов ва Николае Русу ҳам клубни тарк этадиган бўлди.

- Клуб Владимир Федотовга биз билан бирга бўлишилган ғалабали лаҳзалар учун миннатдорлик билдиради. Владимир Валентинович, келажакдаги мураббийлик фаолиятингизда сизга муваффақият тилаймиз, - дейилади ЦСКА клуби баёнотида.

Владимир Федотов ЦСКАни 2022 йилнинг ёзида қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида “армиячилар” 2023 йил Россия кубогига сазовор бўлган.

ЦСКАнинг ўзбекистонлик легионер Аббосбек Файзуллаев жамоага тез киришиб кетишида Владимир Федотовнинг ёрдами текканини алоҳида эътироф этган эди.

Comments

You must be logged in to commet!