Расман! "Бунёдкор" Носир Абдусаломов билан шартномани узайтирди
Носиржон Абдусаломов "Бунёдкор" билан келишувни узайтирди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуоти хабар берди.
Янги шартнома 2028 йилнинг охирига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Абдусаломов жорий мавсум Суперлигада 22 та ўйин ўтказиб, 3+7 натижа қайд этди. Бундан ташқари, 22 ёшли футболчи Ўзбекистон кубогида 5 учрашувда 3 та гол урди.




Comments