Расман! Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

CHERY AUTO

Профессионал бокснинг супер-ўрта вазн тоифасида (76кг) ўз фаолиятини олиб бораётган Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5КО) навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди.

Tecno

Боксчимиз 13 февралда Калифорния штати, Индио шаҳридаги "Fantasy Springs Resort Casino" аренасида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга чиқади. Жанг 10 раундлик этиб белгиланган. Ҳозирда, рақиб борасида маълумотлар йўқ. Жанг кечаси асосий кардида ярименгил вазн тоифасида IBF чемпиони Йозеф Диаc ўз камарини даъвогар, тожикистонлик Шавкатжон Раҳимовдан ҳимоя қилади.

Аслида, Мелиқўзиев 30 январь куни собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвга қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Аммо Ковалёв VADA текширувидан ўта олмагач, жанг кечаси бекор қилинганди.

Comments

You must be logged in to commet!