Расман! 34 ёшли Кавани янги мавсумни ҳам МЮда ўтказадиган бўлди

  • 10 May 21:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ўзининг расмий сайти орқали уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани билан амалдаги шартнома узайтирилганини маълум қилди.

Tecno

Хабарда айтилишича, 34 ёшли футболчи МЮда 2022 йилнинг ёзигача қолади.

Кавани жорий мавсум АПЛда 23 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда рақиблари дарвозасига 9 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Эдинсон Кавани “Манчестер Юнайтед”га 2020 йилнинг ёзида ПСЖдан эркин агент сифатида кўчиб ўтган. У фаолияти давомида шунингдек, “Наполи” сафида ҳам бир неча мавсум тўп сурган.

Comments

You must be logged in to commet!