Рақибга тупирган Суарес ва мушт туширган Бускетсга жазо тайинланди

  • 06 Sep 08:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Интер Майами”нинг икки юлдузи – Луис Суарес ва Серхио Бускетс Лигалар кубоги финалида “Сиэтл Саундерс” вакиллари билан жанжаллашган эди.

Tecno

Уругвайлик ҳужумчи ўйиндан кейин юз берган тўполон вақти рақиб жамоа ходимига тупирган. Унинг бу қилмишини тартиб-интизом қўмитаси олти учрашувдан иборат дисквалификация билан жазолади.

Рақиб футболчисига мушт туширган Серхио Бускетс иккита ўйинга четлатилди. Жанжалда ўзини “кўрсатган” яна бир ўйинчи – “Интер Майами” ҳимоячиси Томас Авилес учта учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Лигалар кубоги мусобақаси ташкилотчилари “Сиэтл Саундерс” мураббийлар штаби вакили Стивен Ленхартни бешта баҳсга четлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи учрашувда “Сиэтл” футболчилари Лионель Месси бошчилигидаги юлдузларга тўла “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз учта гол уриб, бош совринни қўлга киритган эди.

Comments

You must be logged in to commet!