Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг якунланди

  • 01 Jun 10:01
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида фаолият олиб боряётган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШнинг Техас штатида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Tecno

Боксчимиз Гран-при кўринишидаги OTX 7 турнирининг чорак финалида грециялик Андреас Кадзуракисга қарши рингга кўтарилди.

10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва афсуски, Қудратилло очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учради.

Жанг давомида Қудратилло устунликка эришганди, аммо ғалаба грециялик боксчига насиб қилди.

Шу тариқа, Андреас ўз юришини ярим финалда ҳам давом эттирадиган бўлди.

Ушбу мағлубият ҳамюртимиз фаолиятидаги учинчиси, Кадзуракис эса, кетма-кет 13 жангида ғалабага эришмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!