ПСЖ учта супертрансферга қўл урмоқда

  • 15 Apr 13:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти келаси мавсум Чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиш мақсадида таркибини жиддий тарзда кучайтиришга қарор қилди.

Tecno

Парижликлар ана шу режага асосан Англия Премьер-лигасидан учта катта трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда. Биринчи навбатда, “Челси” вакили Н’Голо Канте олиб келинади.

Франциянинг энг қудратли клуби Кантенинг жамоадоши Ҳаким Зиешга ҳам иш беришга тайёр. Лондонликлар ҳар икки ўйинчини қўйиб юборишга қарши эмас.

ПСЖ “Манчестер Юнайтед”да яна ўзини кўрсата бошлаган Антони Марсьялга ҳам кўз тикмоқда. Яқинда манчестерликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг франциялик ҳужумчини ёзда клубдан кетадиган ўйинчилар рўйхатига киритган эди.

Comments

You must be logged in to commet!