ПСЖ президенти "Бавария"нинг универсал ҳимоячисини Парижга олиб келмоқчи

  • 30 May 22:10
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ "Бавария"дан ҳимоянинг марказда ҳам, чап қанотида ҳам ўйнай оладиган ҳимоячи Лукас Эрнандесни қўлга киритиш уринишларидан воз кечмаяпти. Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, франциялик футболчини ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфининг шахсан ўзи жамоасида кўришни жуда хоҳлайди.

Tecno

Эрнандеснинг ўзи "Бавария" билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. Париж гранди 27 ёшли мудофаа вакилига Мюнхенда оладиган маошидан анча юқори маош таклиф қилмоқда. Бироқ пойтахт клуби ҳозирча “Бавария”га расмий трансфер таклифи билан мурожаат қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Эрнандеснинг "Бавария" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. У Мюнхен клуби тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!