ПСЖ “Барса” юлдузи учун 100 миллион евро берадиган бўлди

  • 01 Mar 11:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” ёзда таркибини кучайтириш мақсадида “Барсельна” юлдузи Гави трансфер қилишга уриниб кўрадиган бўлди.

Tecno

El Nacional нашрининг ёзишича, францияликлар 20 ёшли ярим ҳимоячи испаниялик бош мураббий Луис Энрике қўллаётган ўйин услубига мос тушади ва бу жамоани сезиларли кучайишига олиб келади, деб ҳисобламоқда.

Айни пайтда Париж суперклуби Гави бўйича таклиф тайёрламоқда.

Каталонияликлар Гавини қўйиб юборишга шошилмайди. Бироқ экспертларнинг таъкидлашича, 100 миллион евро ва ундан катта маблағ молиявий жиҳатдан кўп муаммога дуч келаётган “Барса” раҳбариятининг фикрини ўзгартириши мумкин.

Гавининг ўзи ҳозирча “Барселона”дан кетмоқчи эмас. Бироқ Дани Ольмо билан рақобатда имкониятни бой берадиган бўлса, муҳитни ўзгартиришга кўниши айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!