ПСЖ "Атлетико"га Каванининг нархини эълон қилди

  • 01 Jun 10:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ клуби "Атлетико" Мадриднинг қизиқишларига сабаб бўлаётган ҳужумчи Эдинсон Каванининг нархини эълон қилди.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 32 ёшли уругвайлик футболчини 50 млн еврога баҳоламоқда. Ўз навбатида Кавани ҳам “матрасчилар” сафига бориб қўшилишга қарши эмас.

Маълумот учун, Кавани жорий мавсум ПСЖ сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 23та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!