Погбанинг ҳолати ҳақида маълум қилинди

  • 11 Jan 19:05
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба тиззасидан операция қилингандан сўнг умумий гуруҳ машғулотларида қатнашиб, тўп билан ишлади. Франциялик футболчи "Манчестер Юнайтед"дан кетгач, туринликлар сафида ҳали майдонга тушмади.

Шунингдек, ҳужумчи Душан Влахович ҳам қайтишга яқин, бироқ унинг мушакларида ҳамон муаммо бор.

Сербиялик футболчи охирги марта жамоа таркибида 25 октябрь куни майдонга тушган.

"Кекса сеньора" навбатдаги ўйинни 13 январь куни "Наполи"га қарши ўтказади. Иккала футболчи ҳам мазкур баҳсни ўтказиб юборади.

Comments

You must be logged in to commet!