Пикедан қолган пул катта трансферга ишлайди

  • 06 Nov 12:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силвани олиш учун навбатдаги уринишини амалга оширмоқчи.

Tecno

Мутахассисларнинг таъкидлашича, каталонияликлар сафида энг катта маошлардан бирини олаётган Жерар Пике фаолиятини якунлашини эълон қилгани бунга имконият яратмоқда. Чунки тажрибали ҳимоячи шартномасини эрта тугатаётганига қарамай, унда қолган давр учун маошни олмасликка қарор қилди.

Клуб мутасаддилари 35 ёшли ҳимоячидан қолган маблағни Бернарду Силва учун сарфлашни мўлжалламоқда.

Бу трансферга Хосеп Гвардиола халақит бериши мумкинлиги ҳам айтилмоқда. Чунки испан мутахассиси учун Бернарду асосий фигуралардан ҳисобланади.

“Шаҳарликлар” билан 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчи 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!