Перес Хаби Алонсонинг келиши ҳақида нималар деди?

  • 26 May 16:32
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бир неча дақиқа олдин Реал Мадрид Хаби Алонсони янги бош мураббий деб эълон қилган ҳолда, шартнома имзолади. Ушбу таништирув маросимидан сўнг жамоа президенти Флорентино Перес испаниялик мутахассис ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мадридизм — бу ҳар куни юракда барпо бўладиган туйғудир. "Реал Мадрид" инсонлар қалбидан жой олган, чунки бу герб жамоа ҳар куни саъй-ҳаракат қилувчи қадриятларни ифодалайди. 

Бу эришилган рекордлар, унутиб бўлмас ғалабалар ва сўнгги йилларда клуб тарихидаги энг буюк даврлардан бирини яратишга замин яратган қадриятлардир. 

Клубнинг энг катта кучи — бу орзуларни амалга ошириш учун доим олға интилишдир. Шунинг учун бугун — алоҳида кун. Бугун биз билан дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири. У "Реал Мадрид" нима эканини, бу футболка қандай маъно касб этишини жуда яхши билади. 

Бугун биз ўзимизнинг одамимизга — Хаби Алонсога хуш келибсиз деймиз"
- дея таърифлаб ўтди жамоа президенти. 

Эслатиб ўтамиз, Хаби "қироллик клуби"даги илк учрашувини Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Ал-Ҳилол"га қарши ўтказади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!