Педри "Барселона" билан шартномасини янгилади

  • 30 Jan 18:55
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" аъзоси Педри клуб билан тузилган шартномасини янгилади. Эски битим 2025 йилгача амал қилиши керак эди. 

Tecno

Испаниялик ярим ҳимоячининг янги шартномаси 2030 йилгача тузилди. Каталония жамоасининг кейинги режалари Гави, Иньиго Мартинес ва Ламин Ямал билан келишувга эришиш. 

Педри 2020 йилда "Лас Пальмас"дан "Барселона" таркибига келиб қўшилган. Аслида клуб ярим ҳимоячини бир йил олдин 23 миллион евро эвазига сотиб олади ва у ўз жамоасида бир мавсум ижара асосида ўйнайди. 

22 ёшли футболчи ушбу мавсум "кўк-анорранглилар" таркибида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. 

Comments

You must be logged in to commet!