“Пахтакорчи” кашф қилган футболчини “Севилья” кутмоқда

  • 23 Feb 18:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Рубин” клуби селекция бўлимда ишлаган собиқ “пахтакорчи” Марат Кабаев қозонликлар учун Сардор Азмунни кашф қилиб берган  эди. Кабаевнинг саъй-ҳаракатлари билан 2013 йили Россия футболига кириб келган эронлик футболчи Қозон шаҳри жамоасида жами 27 та учрашувда бешта гол урган.

Tecno

Айни пайтда “Зенит” етакчиси ҳисобланган Сардор анчадан бери хориж клублари эътиборини тортмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Севилья” Азмунни ёзги трансферлардаги асосий нишони сифатида белгилади.  Чунки севильяликлар эронлик футболчи типидаги марказий ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.

26 ёшли футболчининг ўзи ҳам анчадан бери кучли чемпионатларда ўйнамоқчи. “Зенит” келаси йили ҳужумчи эркин агентга айланмасидан уни сотиб юборишни мўлжаллаган. Питерликлар ҳужумчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Сардор Азмун жорий мавсумда Россия премьер-лигасида 15 та ўйинда 11 та гол уриб иккита голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!