"Пахтакор" ва "Насаф" қарама-қаршиликларида ким кўп гол урган?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 7-турида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади. Мазкур қарама-қаршиликларда икки футболчи 6 тадан тўп муаллифига айланган.

Tecno

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари Игорь Сергеев ва Драган Черан ҳисобланади. Сергеев барча голини "Пахтакор" учун урган бўлса, Черан ҳар икки жамоа учун учтадан тўп киритган. Анвар Солиев ҳамда Исмаэль Гонсалвеш ҳисобида 5тадан гол мавжуд. "Шерлар"дан Александр Гейнрих ва Сервер Жепаров 4тадан, Дилмурод Назаров, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров ҳамда "Насаф"дан Зафар Холмуродов 3тадан гол муаллифига айланган.

"Насаф" билан ўйинлар тўпурарлари:

6 - Игорь Сергеев, Драган Черан
5 - Анвар Солиев, Исмаэль Гонсалвеш
4 - Александр Гейнрих, Сервер Жепаров
3 - Дилмурод Назаров, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Зафар Холмуродов.

Comments

You must be logged in to commet!
Abbos Eshtemirov
07/05/2022 09:40
Bugun hakamlar Nasaf ustidan g‘alaba qozonadi Paxta o‘yinga tushmasa ham bo'ladi⛔