Павар "Интер"ни тарк этиши мумкин!

  • 27 Jul 13:02
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби марказий ҳимоячиси Бенжамин Павар клубни тарк этиши мумкин. "Нерадзуррилар" раҳбарияти муносиб таклиф тушса, ушбу ёзда футболчини сотишга тайёр, дейди журналист Николо Скира.

Tecno

29 ёшли французнинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади ва унинг трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади. Бенжамин Павар 2023 йил августида “Бавария”дан 30 миллион евро эвазига “Интер”га ўтган эди.

Маълумот учун, Павар миланликлар сафида барча турнирларда жами 69та ўйин ўтказиб, битта гол ва тўртта голли узатмани амалга оширган.

Comments

You must be logged in to commet!