Парехо: "Бу мавсумдаги “Реал” менга умуман ёқмади"

  • 20 May 17:00
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Дани Парехо Ла Лиганинг 2024/25 йилги мавсумида "Реал Мадрид"нинг ўйини унга таъсир қилмаганини маълум қилди.

Tecno

“Реал” — у “Реал”. Улар қандай бўлса, шундай. Таркибида битта-иккита эпизод билан ўйин тақдирини ҳал қилиб қўядиган ажойиб футболчилар бор.

Лекин очиғини айтсам, бу мавсумда улар менга умуман ёқмади. На тактик жиҳатдан, на ҳимояда. Жуда заиф ҳимоя. Деярли ҳар қандай рақиб уларга 2–3 тадан гол ура оларди" — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди испаниялик хавбек.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Карло Анчелотти бошқараётган "қироллик клуби" Ла Лига турнир жадвалида 37 та турдан сўнг 81 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!