Ўзбекистон яна Қозоғистондан ўзиб кетди!

  • 31 Oct 15:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Чергонориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари якунланиб, чемпионлик учун кураш олиб борадиган боксчилар аниқланди.

Tecno

Ярим финалга энг кўп йўлланмани ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари қўлга киритди. Тўққиз нафар ҳамюртимиз медални нақд қилган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиш учун курашни давом эттириш имконига эга бўлди.

Бу борада боксчиларимиз қозоғистонликларни ортда қолдирди. Қўшниларимиздан саккиз нафар боксчи жаҳон чемпионатидаги юришини давом эттиради.

Ярим финалга чиққан мамлакатлар ва боксчилар сони қуйидагича кўриниш олди.

1. Ўзбекистон – 9 нафар боксчи

2. Қозоғистон – 8 нафар боксчи

3. Россия – 5 нафар боксчи

4. Озарбажон – 4 нафар боксчи

5-7. Эрон, Арманистон, Хитой – 3 нафардан боксчи

8-9. Куба ва Қирғизистон – 2 нафардан боксчи.

Comments

You must be logged in to commet!