Ўзбекистон Кубоги олдидан: "Навбаҳор" "Сўғдиёна" учун ноқулай рақиб

  • 24 Aug 23:46
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. 

Tecno

“Навбаҳор” Ўзбекистон Кубогини 3 марта – 1992, 1995 ва 1998-йилларда қўлга киритган ҳамда 1993, 2022 ва 2024-йилларда финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи оʻйинларда “Пахтакор” (0:3), “Насаф” (1:2) ҳамда “Андижон” (2:3) жамоаларига имкониятни бой берган. “Сўғдиёна” эса ҳали кубок соҳибига айланмаган.

"Навбаҳор" матбуот хизмати ўйин олдидан превьюни тақдим қилди. Мазкур жамоалар Ўзбекистон Кубоги доирасидаги ўйинларида ўзаро 4 марта куч синашган.

2005-йилги Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финали доирасида кечган иккита ўйин якунига кўра, наманганликлар 1/4 финалга йўл олишганди. 
2022-йили эса ушбу клублар ярим финалда рўбаро келганди. Намангандаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган баҳснинг асосий ва 30 дақиқалик “овер-таймлар”ида ҳисоб очилмади. Натижада қоидага кўра, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди ҳамда унда “лочинлар” 3:1 ҳисобида зафар қучиб, финал йўлланмасини қўлга киритишганди.  

2024-йили эса Жиззахда чорак финал доирасидан ўрин олган беллашув “экстра-таймлар”гача давом этди ва унда наманганликлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.            

2005-йил, 26-май. 1/8 финал (биринчи ўйин)
“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” – 2:1 (1:0)
Голлар: Расул Ҳайитов (42, 90+3-пен.) - Ариф Мирзоев (73).
2005-йил, 4-июнь. 1/8 финал (жавоб ўйини)
“Навбаҳор” –  “Сўғдиёна”  – 3:1 (2:1)
Голлар: Ислом Иномов (12), Тоҳир Мадраҳимов (41), Ариф Мирзоев (56) - Зокир Бердиқулов (34).
2022-йил, 14-октябрь. Ярим финал
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” – 0:0 (пен.серияси: 3:1) 
2024-йил. 7-август. Чорак финал.
“Сўғдиёна” – “Навбаҳор”- 2:3 (0:0, 1:1, 0:1,1:2)
Голлар: Зоран Петрович (55), Люпчо Дориев (109) - Гиорги Никабадзе (69), Йован Жокич (104), Филип Иванович (113).
Орадан 1 йил ўтгач, мазкур жамоалар яна Ўзбекистон Кубогининг чорак финалида ўзаро рўбаро келишмоқда.

Факт: Мазкур жамоаларнинг Ўзбекистон Кубоги доирасидаги ўзаро қарама-қаршилигида доимо “Навбаҳор” кейинги босқичга йўл олган. 
 

Comments

You must be logged in to commet!