Ўзаро ўйинда Ироққа ютқазган БАА қулай имкониятни қўлдан чиқарди

  • 25 Mar 00:15
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Осиё минтақасида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Ироқ - БАА учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Баҳс тақдирини ҳал этган ягона гол 53-дақиқада Ҳусаин Али томонидан киритилди.

Шу тариқа, ироқликлар очколари сонини 8 тага етказиб олган ҳолда, 3-ўрин билан кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолди. 9 очкога эга БАА айни пайтда 3-поғонани банд этиб турибди.

Агар БАА бу баҳсда мағлуб бўлмаганида, Осиё учун тақдим этилган 5-йўлланмага курашиш имкониятини қўлга киритарди. Ҳозир бундай имкон Ироқ ва Ливанда ҳам мавжуд. 

Comments

You must be logged in to commet!