
Ўсмирларимиз халқаро мусобақада иштирок этди
Хабар берганимиздек, 15-22 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳри ўсмирлар ўртасида “Гейдар Алиев” халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди.
Ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам баҳслар олиб боришди. Якунларга кўра йигитларимиз 2 та олтин 3 бронза медалларини қўлга киритдилар.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медаль:
-66 кг: Комронбек Ҳамдамов
-75 кг: Шахриёр Расулжонов
Бронза медаль:
-52 кг: Бекзод Исмоилжонов
-60 кг: Рушан Сайдуллаев
-80 кг: Умаржон Назаров
Comments