Ўртоқлик ўйини. ОКМК йирик ҳисобда "Шўртан"ни мағлуб этди

  • 25 Feb 20:31
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Суперлига иштирокчилари янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўртоқлик ўйини доирасида ОКМК ва "Шўртан" жамоалари тўқнаш келди. Баҳс 30 дақиқадан ташкил топган тўртта таймдан иборат бўлди.

Tecno

Мазкур беллашувда ОКМК йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Мезбонларнинг голларига Нодирбек Абдураззоқов (23), Ажак Риак (35), Акбар Ўктамов (70), Наоаки Сенага (86) ва Аброр Каримов (97) муаллифлик қилди. Ғузорликларнинг ягона голи эса 42-дақиқада Тимур Мамасидиқов томонидан киритилди.

Comments

You must be logged in to commet!