Ўқ отиш. Осиё чемпионатини бронза билан бошладик

  • 11 Nov 14:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Корея Республикасининг Тегу шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун баҳсларга киритган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг илк кунини муваффақиятли ўтказди.

Tecno

Ўсмирлар ўртасида 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отиш баҳсларида Жавоҳир Соҳибов саралашдан муваффақиятли ўта олди. Кучли мактабга эга терма жамоа вакиллари билан кечган финалда Соҳибов бронза медальини қўлга киритди.

1-ўрин - П.Мане (Ҳиндистон)
2-ўрин - С.Ха (Корея Республикаси)
3-ўрин - Ж.Соҳибов (Ўзбекистон)

Comments

You must be logged in to commet!