ОКМК Грузия жамоаси билан дуранг ўйнади

  • 12 Feb 20:18
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ОКМК Анталядаги йиғини доирасидаги навбатдаги назорат ўйинини Грузиянинг "Самгурали" жамоасига қарши ўтказди.

Tecno

Беллашувда жамоалар кучи тенг келди - 2:2.

Дастлаб, 3-дақиқада грузияликлар ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқага келиб улар ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. 10 дақиқадан сўнг эса Нодирбек Абдураззоқов тактик ҳужумни гол билан якунлади ва орадаги фарқни қисқартирди. 42-дақиқага келиб Хуршид Ғиёсов ОКМК фойдасига белгиланган пенальтини голга айлантирди.

Шу тариқа, олмалиқликлар мавсум олди йиғин доирасидаги олтинчи ўртоқлик ўйинида дурангга имзо чекди.

Comments

You must be logged in to commet!