ОЧЛнинг 2 та гуруҳ ўйинлари марказлашган ҳолда Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин

  • 28 Apr 11:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Football
BEPUL PROPAN

Турли мустақил манбалардан олинган хабарларга кўра, Ўзбекистон марказлашган ҳолда ташкил этиладиган Осиё Чемпионлар лигаси Шарқий минтақасининг 2 та гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин. Бу ҳақда ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилди.

Хитой, Япония ва Жанубий Корея каби мамлакатлар “ЖЧ-2022” ҳамда “Осиё кубоги-2023” учун марказлашган ҳолда ўтказиладиган қўшма саралаш ўйинларини ўтказишга рози, аммо ушбу давлатлар ОЧЛ ўйинларини қабул қилишни исташмаяпти.

Шарқий минтақанинг гуруҳ босқич ўйинлари июнь-июль ойларида ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирча ушбу марказлашган ўйинлар юртимизнинг қайси стадионларида ўтказилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

ОЧЛнинг Ғарбий минтақасида гуруҳ босқич ўйинлари марказлашган ҳолда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ҳиндистонда ўтказилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
&
нодирбек.фк насаф
28/04/2021 11:29
СОККА КИЛИШИ ЯНГИ УСУЛИ НИМАГА БУНАКА ТАКЛИФЛАНИ ОЛДИНРОК КИЛИШМАЙДИ ХИЧ БУЛМАСА ОКМК ИЛИ ПАХТАКОР УЙИНЛАРИНИ УЗБЕКИСТОНДА КУРАРДИК УЗБЕКИСТОНДА ФУТБОЛ БУЛСА УЙОКДАН БУЙОКДАН СУДЯДИ СОТИБ ОЛАРМИДИК ШУНДА 2 КАМАНДАМИЗ ГУРАППАДАН ЧИКАРДИ