
"Ньюкасл" ҳали ҳам Шешко учун курашда пешқадам, аммо МЮ вазиятни ўзгартириши мумкин
"Ньюкасл" клуби Беньямин Шешко трансфери бўйича ҳали ҳам етакчи ҳисобланади, бироқ вазият яқин вақт ичида ўзгариши эҳтимоли бор. Аввалроқ хабар қилинганидек, клуб ҳам, "РБ Лейпциг" ҳам футболчининг ўзи билан келишувга эришган ва "Манчестер Юнайтед"ни ортда қолдирганди.
Бироқ журналист Алекс Крукнинг янгиланган маълумотларига кўра, "Ньюкасл" мураббийлар штаби ва раҳбарияти словениялик футболчининг ҳали ҳам "қизил иблислар"га ўтишни исташидан хавотирга тушмоқда. Маълумотларга қараганда, Шешко МЮнинг муносиб таклифини кутмоқда ва қарор қабул қилишни шошмаяпти.
"Ньюкасл" 22 ёшли форвард учун 80 миллион евродан ортиқ тўлашга рози бўлган. Аммо "Манчестер Юнайтед" ҳозирча бу даражадаги трансфер талабини қондиришга қарор қилмаган.
Comments