Неймар икки гранд клубга таклиф қилинди

  • 07 Mar 18:54
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Неймарнинг агенти бразилияликнинг Европага қайтишини таъминлашга уринмоқда. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчининг агенти Пини Захави "Сантос" ҳужумчисининг хизматларини "Барселона" ва "Бавария"га таклиф этган. Неймарнинг оиласи Каталония клубини футболчи учун энг тўғри вариант деб ҳисобламоқда.

Tecno

Ҳозирча 33 ёшли футболчи "Барса"нинг қизиқишини унчалик жалб этмаяпти. Бунинг сабабларидан бири шуки, каталонияликлар таркиб учун харажатлар чегарасини ошириш ва янги ўйинчиларни сотиб олиш имкониятига эга бўлиш учун бир нечта футболчиларни сотишлари керак. Бироқ, трансфер имконияти бутунлай рад этилмаяпти.

"Бавария"да ҳам Неймарни трансферлар ойнасидаги устувор мақсад сифатида кўришмаяпти.

Маълумот учун, Неймар қишки трансферлар ойнасида "Ал-Ҳилол"даги 1.5 йиллик фаолиятидан сўнг, ўзининг қадрдон "Сантос" клубига кўчиб ўтди.

Comments

You must be logged in to commet!