Неймар Европанинг энг ёрқин истеъдодини менсимади

  • 30 May 10:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Сантос” юлдузи Неймар журналистлар билан суҳбатда Европанинг қатор клублари ўртасида талаш бўлаётган “Байер” етакчиси Флориан Вирц кимлигини танимаслигини айтди.

Tecno

- Неймар, Германиядан чиққан Флориан Вирцни биласанми?

- Йўқ, уни танимайман.

- Жамол Мусиаланичи?

- Ҳа, Жамолни танийман. Буюк ўйинчи, жуда зўр. Келажакда энг буюк ўйинчилардан бирига айланади, де ўйлайман.

Таъкидлаш жоизки, Флориан Вирц ўтган мавсумда “Байер”ни клуб тарихида илк бор Германия чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган эди. Яқинда 22 ёшли плеймейкер “Бавария” таклифини рад этди.

Айрим футбол экспертлари Флориан Вирц “Бавария” етакчиси Жамол Мусиала билан рақобатдан қочгани учун Мюнхен суперклубига ўтмаганини таъкидламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!