
"Нефтчи" ярим ҳимоячиси "Навбаҳор"га қайтиши мумкин!
"Нефтчи" жамоаси универсал футболчиси Жамшид Болтабоев фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.
Биздаги маълумотларга қараганда, унинг фарғоналиклар сафини тарк этиш эҳтимоли юқори. Айни дамда Болтабоев хеч бир жамоа билан келишувга эришганича йўқ, аммо таклифларни кўриб чиқмоқда. Унинг хизматларига "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум бошидан бери "йўлбарслар" сафини ҳимоя қилмоқда. У Суперлиганинг биринчи даврасида 10 та ўйин ўтказди ва бир бора голли узатма амалга оширди.
Comments