"Наполи" афсонаси бошқа жамоага ўтади!

  • 08 Mar 12:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс мавсум охирида клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Никола Скира хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "Наполи" 34 ёшли бельгиялик футболчига ҳали янги шартнома таклиф қилмаган, шунинг учун Мертенс бошқа клублар билан музокара бошлаши мумкин.

"Наполи" Мертенсни 2013 йилда ПСВ клубидан 9,48 миллион еврога сотиб олган эди. У ўтган вақт мобайнида жами 388та ўйин ўтказиб, 144та гол урди ва 89та голли узатмани амалга оширди. 

Жорий мавсумда ҳужумчи ҳисобида 28 та ўйин мавжуд бўлиб, у 9 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва битта голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт маълумотларига кўра футболчининг баҳоси 5 млн евро.

Comments

You must be logged in to commet!