МЮнинг икки футболчиси ўзига иш қидиряпти

  • 23 Oct 19:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер дарвозабон Серхио Ромеро ва ҳимоячи Фил Жонсни Англия премьер-лигаси қайдномасидан чиқариб ташлади.

Бу икки футболчи Европа чемпионлар лигаси рўйхатига ҳам киритилмаган эди.

Серхио Ромеро клуб уни чемпионат қайдномасидан чиқариб ташлаганини ижтимоий тармоқлардан билган. Дарвозабон раҳбарияти уни шахсан огоҳлантирмаганидан норози бўлмоқда.

Аввалроқ, аргентиналик дарвозабон ижара асосида “Эвертон”га ўтмоқчи эди. Лекин манчестерликлар уни тўлиқ сотиб юбориш учун 8 миллион евро талаб қилиб, трансферни барбод қилди.

Comments

You must be logged in to commet!